1

Шов-шувларга сабаб бўлаётган ўзбек актёрининг суратдаги ҳолатига аниқлик киритилди

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 17:45
Шов-шувларга сабаб бўлаётган ўзбек актёрининг суратдаги ҳолатига аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда ёш актёр Фотиҳ Насимовнинг милтиқ ҳамда қўлида ўлжа билан туширилган фото ҳамда унга "Охотник и добыча, в жизни часто меняются местами...” изоҳи билан қолдирилган хабар журналист ва блогерлар ўртасида анча шов-шувга сабаб бўлди.

Давлат экология қўмитаси мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ўрганиш ишларини олиб борди. Ҳолат юзасидан ёш актёрнинг ўзи қуйидагича изоҳ берган:

“Бир неча ҳафта олдин “Мерос” фильмини суратга олиш ишлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 30 га яқин ижодий гуруҳ ва ҳокимлик, экология бошқармаси ва ички ишлар ходимлари иштирокида бўлиб ўтган эди. Тоғ қўйнида фильм учун декорация қурилиб, ов саҳналари суратга олинган эди. 1910 йилга тегишли ов милтиқлари ва суратга олиш учун аввалдан, “Ўзбекфильм” киностудиясидан олиб келинган "қуён ва қирғовул" ҳайвонларининг қотирилган бутафорияларидан фойдаланилган эди."

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1