1

Қирғизистонда парламент сайловлари қайтадан ўтказилади

ДУНЁ 06.10.2020, 17:39
Қирғизистонда парламент сайловлари қайтадан ўтказилади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси икки ҳафта ичида мамлакат Жогорку Кенеши депутатлиги учун такрорий сайловлар муддатини белгилаши керак.

platforma.uz бу ҳақда  «Кабар» агентлиги МСК раиси ўринбосари Абдижапар Бекматовга асосланиб хабар берганлигини айтмоқда.

«Сайлов муддатлари учдан бир қисмига қисқартирилади. Яъни агар илгари МСК сайловларни 90 кун ичида ўтказиши керак бўлган бўлса, эндиликда ушбу рақамлар 60 кунгача қисқартирилди»,  — деган А.Бекматов.

Бундан олдин Қирғизистон марказий сайлов комиссияси 4 октябрь куни Жогорку Кенешга ўтказилган сайловларни ноқонуний деб тан олган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1