1

​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича расмий муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 06.10.2020, 19:14
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича расмий муносабат билдирди

​Ҳозирда Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг қамоққа олиниши масаласи интернет тармоғида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

ССВ вазиятга расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 36-моддасига кўра, терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини юритишга оид барча қарорларни, прокурор рухсатини олиш қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мустақил равишда қабул қилади.  

 

Мазкур кодекснинг 14-моддасига кўра, одил судловни амалга оширишда судьялар мустақил ҳамда фақат қонунга бўйсунади.

 

Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги идоралар фаолиятига аралашишга ҳақли бўлмаса-да, Гулжаҳон Йўлдошева аёл киши эканлиги ҳамда қарамоғида 6 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олган ҳолда прокуратура идораларидан бошқа эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқишни сўрайди, дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1