Аҳмаджон Мамаджанов Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ёрдамчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумот учун, Аҳмаджон Мамаджанов 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Наманган шаҳридаги “Аджама” компаниясида менежерликдан бошлаган. 2013—2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги иш юритувчи-кадрлар инспектори, шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси бўлиб ишлаган. 2019—2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси бўлган. 2020 йил 18 майдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди. Аҳмаджон Мамаджанов вилоят ҳокимининг 2020 йил 5 октябрдаги фармойиши билан Наманган вилояти ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланди. | |
06.10.2020 22:17
Аҳмаджон Мамаджанов Наманган вилояти ҳокими ёрдамчиси этиб тайинланди
