1

Пневмонияга чалинган беморлар расмий статистикага киритилмайди

ЖАМИЯТ 07.10.2020, 22:45
Теглар: Пневмония
Пневмонияга чалинган беморлар расмий статистикага киритилмайди

Ижтимоий тармоқларда коронавирусдан даволанаётганлар сони, хусусан, Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар бўйича берилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистик маълумотларига нисбатан танқидий муносабат акс этган баёнотга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, коронавирус статистик кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилади ва унга махсус лаборатор (ПЗР) тиббий текширувлар (шу жумаладан, нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган тест натижалари) орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади. 

Айрим симптомлар мавжуд бўлиб, коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмония ёки ўткир респиратор инфекциясига чалинган ёки уларга гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди.

Қолаверса, ҳозирда мавсумий юқумли респиратор касалликлар авж оладиган куз фасли бошланганини инобатга олсак, турли вирусли касалликларнинг аҳоли орасида авж олиши ҳам даволаш муассасаларидаги беморлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. 

Юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналар ҳамда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари, шунингдек, вақтинчалик “COVID” шифохоналарида, жумладан, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам бундай беморлар стационар шароитда даволанишмоқда. 

Мисол учун, ҳозирда Самарқанд вилоятида 14 та туман ва 2 та шаҳар аҳолиси учун 41 та шифохонада жами 11 763 шифо-ўринлари мавжуд. 

Шундан коронавирусни даволаш ҳамда касалликда гумон қилинган беморлар бошқа беморлардан алоҳидалаш учун юқорида кўрсатилган 14 та туман ва 2 та шаҳарда 2 950 та шифо-ўрни яратилган.  

Ҳозирда ушбу шифо-ўринларида коронавирусга гумон қилинган, лекин ПЗР лаборатор текширувида тасдиқланмаган (шу жумладан, клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинган) беморларни бошқа турдаги касалликлардан алоҳида стационар даволаниши ташкил этилган.

Шу йил 7 октябрь ҳолатига кўра, вилоятда 136 нафар ЖССТ тавсиялари асосида коронавирус инфекцияси аниқланган бемор даволанмоқда. Бу вазирлик бераётган расмий статистикага мос келади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда тиббиёт нуқтаи назаридан, шунингдек, юқорида кўрсатилган коронавирус ҳамда унга гумон қилинган ёки мавсумий респиратор юқумли касалликлари мавжуд беморларнинг умумий статистикаси таҳлил қилинмаган ҳолда берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида ўринсиз cаросимага сабаб бўлувчи тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликни, шунингдек, фақат расмий маълумотларга таянган ҳолда фикр юритишни сўраб қолади. 

Шарҳлар

Пневмония насл суриши мумкинми? Шифокор аниқлик киритди

04.12.2021, 17:43

Шифокорнинг сўзларига кўра, барча пульмонологик касалликлар ҳам наслдан наслга ўтмайди. Насл сурадиган касалликлар гуруҳига муковиcцидоз, бронхиал астма ва бошқа аллергик касалликлар киради."Оилада ота ёки она...
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 400 нафардан камайди, 15 кишида пневмония аниқланди

11.10.2021, 10:21

Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари 400 нафардан камайди, 2 нафар бемор вафот этди. Шунингдек, 15 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.Қайд...
Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди

04.10.2021, 11:06

Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди. Бу ҳақда  ССВ хабар берди.Унга асосан, сўнгги кеча кундузда Ўзбекистонда 450 нафарга яқин...
Кеча Ўзбекистонда 530 нафардан зиёд киши коронавирусга чалинди. 118 нафар кишида пневмония аниқланди

23.09.2021, 10:47

Кеча юртимизда 530 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Шунингдек 118 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1