1

"Profelite IMP"дан жабрланган фуқароларга пуллари қайтарилмоқда

ЖИНОЯТ 08.10.2020, 15:32
"Profelite IMP"дан жабрланган фуқароларга пуллари қайтарилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судининг жорий йил 14 сентябрдаги ҳукми билан “Profelite IMP” хусусий бандлик агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан тегишли жазо тайинланган. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов хабар берганга кўра тергов ва суд даврида аниқланган жами зарар миқдори 9 млрд. сўмга яқин. 422 млн сўм пул ва 60 млн сўмлик битта автотранспорт воситаси ундирувни таъминлаш учун хатланган.

Маълум қилинишича, МИБ томонидан ташкил этилган ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга 37 нафар жабр кўрган фуқаролар ҳисоб-рақамлари тўғрисидаги аризалар билан мурожаат қилиниб, уларга зарар пуллари пропорционал тартибда ўтказилиши таъминланган.

Моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган 226 нафар фуқароларга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарар пуллари қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига пропорционал равишда ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1