"Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 16 сентябрдаги № 71-сонида . “Ҳамза уй-музейи нега харобага айланди?” танқидий мақола эълон қилинган. Мақолада Фарғона туманининг Аввал қишлоғи, “Етти булоқ” гузари ёнида жойлашган Ҳамза уй-музейининг бугунги кунга келиб харобага айлангани танқид қилинган. ![]() Туманнинг собиқ ҳокими сайёр қабулида уй-музейни тартибга келтириш ҳақида мурожаат қилингани, аммо чора кўрилмагани айтилган. ![]() Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вазиятни ўрганиб чиқиб, унга қуйидаги муносабатни билдиради. Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли қарорига асосан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали ҳисобланган Х.Х.Ниёзий мемориал музейи фаолияти тугатилган. Шу ўринда маълумот учун, Фарғона вилоятида ҳозирги кунда “Қўқон” давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида Ҳамза уй-музейи фаолият кўрсатиб келмоқда. |
Маданият вазирлиги Ҳамза уй-музейи харобага айланишига бефарқми?!
"Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 16 сентябрдаги № 71-сонида . “Ҳамза уй-музейи нег...








