АсосийDunyo

Қирғизистон Президенти истеъфо бериши учун шартларини очиқлади

'Қирғизистон Президенти истеъфо бериши учун шартларини очиқлади'ning rasmi

Бугун, 9 октябрь куни Жээнбеков халқига яна бир бор мурожаат йўллаб, лавзоимидан истеъфо бериш шартини очиқлади.

“Янги парламент сайловлари белгиланиши керак. Бу масалада қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади. Бу чоралар ҳозирги сиёсий кескинликни юмшатади Парламентарийлар ўз мажбуриятини бажара олиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари депутатлар хавфсизлигини таъминлаши керак. Ижро этувчи идораларнинг қонуний раҳбарлари тасдиқлангандан кейин ва мамлакат қонуний йўлга тушиб олгач, мен Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимидан кетишга розиман”, дейди Президент.

Президент матбуот котиби Толгонай Стамалиеванинг сўзларига кўра, истеъфога чиққани айтилган Бош вазир Кубатбек Бороновнинг аризасини Президент имзоламаган. Бундай ариза давлат раҳбарига келмаган.

    Бошқа янгиликлар