Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тангисой тоғидан олтин рудасини қазиётган 1995 йилда туғилган А.Х. ушланди. Бу ҳақда Жиззах ИИБ хабар бермоқда. Булоқбоши қишлоғида яшовчи ушбу шахсдан 1 дона электродвигатель, 1 дона перфератор ҳамда 10 килограмм руда олинган. Айни мазмундаги ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган яна бир булоқбошилик, 1977 йилда туғилган А.К. ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Қонунбузар 1 дона электродвигатель ва 1 дона перфератор ёрдамида Тангисойдан 10 килограмм руда қазиб олганлиги маълум бўлди. Ҳолатлар юзасидан Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. |
Жиззахда олтин ўғирлаётганлар ушланди
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тангисой тоғи...

Бошқа янгиликлар

Жиноят 26.05.2026 02:54
Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркордан 4 миллион сўм пора олган вақтида қўлга тушди.

Жиноят 25.05.2026 14:35
Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

Жиноят 25.05.2026 02:37
Бухоро вилоятидаги туманлардан бирининг соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи пора олган вақтида ушланди.

Жиноят 23.05.2026 11:33
Дарахтлар ноқонуний кесилиши бўйича собиқ амалдор айбдор деб топилди.

Жиноят 23.05.2026 09:39
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Жиноят 23.05.2026 09:22
Иссиқхонада 435 туп кўкнори етиштириб келаётган шахс аниқланди.