АсосийЖИНОЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистонда фуқароларни ноқонуний "Умра" зиёратига юборишга уринган уч киши ушланди

Ҳар учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

'Ўзбекистонда фуқароларни ноқонуний "Умра" зиёратига юборишга уринган уч киши ушланди'ning rasmi

Навоий, Наманган ва Фарғона вилоятларида фуқароларни ноқонуний йўл билан "Умра" зиёратига юборишга уринган шахслар аниқланди. Улар зиёратни ташкил этиш ваъдаси билан фуқаролардан жами бир неча минг доллар олган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс икки нафар фуқарони "Умра" зиёратига юбориш эвазига 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. У турфирмалардаги танишлари орқали зиёратни ташкил этишини айтган.

Наманган шаҳрида эса 1981 йилда туғилган шахс ўзини турфирма вакили сифатида таништириб, уч нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 3150 доллар талаб қилган. У олдиндан 1100 долларни олган вақтида қўлга олинган. Маълум бўлишича, ушбу шахс аввал ҳам фирибгарлик жинояти учун судланган ва пробация назорати остида бўлган.

Яна бир ҳолат Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида аниқланган. Унда турфирма раҳбари икки нафар фуқарони "Умра" зиёратига юбориш учун 2300 доллар олган вақтида ушланган. Бироқ у бундай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Ҳар учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар