АсосийDunyo

Москвада 10 соатдан зиёд давом этган музокарадан сўнг бугун 12:00дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очиш тўхтатиладиган бўлди

'Москвада 10 соатдан зиёд давом этган музокарадан сўнг бугун 12:00дан бошлаб  Тоғли Қорабоғда ўт очиш тўхтатиладиган бўлди'ning rasmi

Москвада Россия, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида 10 соатдан зиёдроқ вақт давом этган музокаралар натижасида томонлар Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришди.  Бу ҳақда Платформа ёзмоқда.

У 10 октябрь, яъни бугун соат 12:00 дан эътиборан кучга киради. Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишнинг аниқ параметрлари қўшимча равишда келишиб олинади.

Ўт очиш тўхтатилгач, томонлар ҳарбий асирлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни бошлайди. Кейинги босқичда ЕХҲТ Минск гуруҳи ёрдамида музокараларга ўтилади.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар 27 сентябрда бошланган эди. Шу пайтга қадар йўқотишлар ҳақида турлича маълумотлар берилди:

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларда 550 нафар Арманистон ҳарбийси ўлдирилган

Озарбайжон Қорабоғда Арманистоннинг икки мингдан ортиқ аскарлари ўлдирилгани ва яраланганини маълум қилди. Ереван бу Бокунинг бир кунлик йўқотишлари деб жавоб қайтарди

Тоғли Қорабоғда 320 ҳарбий ҳалок бўлди. Тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор

Сал аввал Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишни талаб қилган эди.

    Бошқа янгиликлар