1

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди

ЖАМИЯТ 10.10.2020, 14:24
Журналистлар ижодий уюшмаси раиси вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди

Бир муддат аввал фейсбук саҳифаларида Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Саъдулла Ҳаким вафот этгани ҳақида хунук хабар тарқалди. 

Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Фозил Фарҳоднинг хабар қилишича, у ҳозиргина уюшма раиси ўринбосари Холмурод Салимов билан қўнғироқлашган. Чиндан шоирнинг оила аъзолари — хотини ва ўғли аввалига шундай маълумотни тарқатишган экан. Лекин шифохонада "ковид" билан олишаётган шоирнинг тўхтаган юраги яна уриб кетибди. Айни вақтда у кома ҳолатида экан.

"Аллоҳ Саъдулла Ҳакимга шифо берсин, дейман. Тузалиб кетсин. Дуо қилиб қўйинг" дейилади хабарда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1