1

Самарқандда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 10.10.2020, 18:02
Самарқандда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган  шахс қўлга олинди

Қўшработлик 20 ёшли Н. терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган “Малибу” русумли автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига Ички ишлар ходимига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. 

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича,  5 октябрь куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Қўшработ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н. ИИБ ходимига 400 АҚШ доллари пулларни пора сифатида бераётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1