Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказлари ишини янада қийинлаштирмаслик учун янги симптомларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига киритиб ўтирмади. Мушаклардаги оғриқ, кучли ҳолсизлик ва товондаги пуфакчалар коронавирус билан инфекцияланганликдан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail британиялик олимларнинг Фавқулодда ҳолатлар бўйича илмий маслаҳатлашув гуруҳи учун тайёрланган докладига таянган ҳолда хабар бермоқда. Мутахассислар таъкидига кўра, вирус аломатлари турлича намоён бўлиши мумкин, бу вирусга чалинганлар ёши ва организм хусусиятига боғлиқ бўлади. Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказлари ишини янада қийинлаштирмаслик учун янги симптомларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига киритиб ўтирмади. Ҳозирда мамлакатда касалликнинг расман тан олинган учта белгиси мавжуд: бу юқори температура, давомли йўтал ва таъм сезиш қобилиятининг ўзгариши ёки йўқолиши. Британияда пандемия бошланганидан буён 570 мингта коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган, 42 мингдан зиёд одам вафот этди. | |
23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...06.09.2022, 09:07
Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...20.07.2022, 10:34
Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...