“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг РАСМИЙ БАЁНОТИ Жорий йилнинг 9 октябрь куни “Озодлик” радиоси ва бошқа бир қатор ижтимоий тармоқларда “Бош прокуратура Саида Мирзиёева тақдим этган “Мендирман Жалолиддин” фильми юзасидан жиноят иши очган” деган сарлавҳали мақола эълон қилинган. Мақолада келтирилган жиноят ишига Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари С.Мирзиёеванинг мутлақо алоқаси йўқ бўлиб, тарқатилган маълумотлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА Ахборот хизмати хабар берди. Агентликнинг аввалги баёнотида сўнгги вақтларда шунга ўхшаш нотўғри талқин қилинган маълумотларни хорижий ва маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб тарқатилаётгани айтилган эди. Шу билан бирга, Агентлик маълум қиладики, ушбу жиноят иши айнан “Мендирман Жалолиддин” фильмига нисбатан очилган эмас. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Агентлик ОАВ вакиллари, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларидан ушбу текширилмаган ахборотни ноўрин талқин қилмасликни сўрайди. Чунки бу тергов жараёнларига босим ўтказиш ёки таъсир кўрсатишга уриниш, дея баҳоланиши мумкин.
|
10.10.2020 22:01