Марказий банк ички валюта бозоридаги ҳолат бўйича ахборот берди

ЖАМИЯТ 10.10.2020, 22:16
Теглар: Марказий банк, валюта
Марказий банк ички валюта бозоридаги ҳолат бўйича ахборот берди

Марказий банк ахборот хизмати жорий йилнинг 9 ойидаги ички валюта бозоридаги ҳолат ва 2020 йил якунига қадар кутилаётган тенденциялар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Сўнгги икки ой давомида карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг аста-секинлик билан тикланиб бориши таъсирида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг нисбатан юқори даражада бўлиши кузатилди.

Бу асосан карантин шароитларида қондирилмаган талабнинг маълум бир кечикиш орқали юзага чиқиши билан изоҳланади.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди. Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди.

2020 йилнинг 9 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 4,3 млрд. долларни ташкил этди. Сентябрь ойида пул ўтказмалари миқдори 638 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошди. Бу ўз навбатида, халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг мувозанатлашиб бораётганлигидан далолат беради.

Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,2 млрд. долларни ташкил этиб, айни пайтда улар томонидан 2,9 млрд. доллар сотиб олинди.

Ҳозирги кунда жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга ошириш учун тижорат банклари кассаларида нақд хорижий валюта қолдиғи 480-550 млн. доллар миқдорида бўлиши таъминланмоқда.

Шарҳлар

Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтмоқда

23.01.2023, 11:44

Бразилия ва Аргентина расмийлари умумий валюта яратиш устида иш бошлайдилар, деди икки мамлакат президентлари Луис Инациу Лула да Силва ва Алберто Фернандес. "Биз умумий Жанубий Америка...
⚡️1000 сўмлик қоғоз пуллар энди муомаладан чиқариладими? Марказий банк ойдинлик киритди

22.12.2022, 10:40

26 декабрдан Ўзбекистонда 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилмоқда. Танга пуллар муомалага киритилса, ушбу қийматдаги қоғоз пуллар истеъмолдан чиқадими? Марказий банкнинг маълум қилишича, муомалага чиқарилаётган 1000...
Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

08.09.2022, 11:59

Айни пайтда Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор...
2022 йилнинг 6 ойида аҳоли томонидан 64,3 трлн. сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинди — Марказий банк

19.07.2022, 13:34

Марказий банк 2022 йил январь-июнь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" эълон қилди.Маълум қилинишича, 2022 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1