АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова саволларга жавоб берди. Covid-19`га чалинган беморларга ажратиладиган дорилар тўплами орасида витамин D, нам салфетка, тиббий ниқоблар йўқ. Бу ҳолатни кимдир назорат қиладими? “Ўрнатилган тартибга мувофиқ коронавирус касаллигига чалинган ва гумон қилинган фуқаролар касалликнинг кечишига қараб амбулатор шароитда ўз уйларида, саралаш-тақсимлаш марказларида ва махсус шифохонада даволанишлари мумкин. Беморларни дори-дармон билан таъминлашни яхшилаш мақсадида амбулатор шароитда даволанаётган беморларга касаллик тасдиқланган ёки тасдиқланмаган бўлсада барча белгилари мавжуд бўлса, яъни гумон қилинганларга ковид жамланмалари, мулоқотдагиларга гидроксихлорохин таблеткалари амбулатор-поликлиника муассасалари томонидан берилмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан ҳам турли витамин ва минерал комплекслар аҳолига бепул етказиб берилмоқда. COVID жамланмада витамин D ва нам салфетка бўлиши кўзда тутилмаган”, – дейди Одилова. |
10.10.2020 22:31
Covid-19 жамланмада нега ниқоб ва нам салфетка йўқ?
