2020 йил 10 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60776 (+95) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 57 нафари Тошкент вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Эътиборли жиҳати, бугун: Тошкент шаҳрида 174 нафар, Тошкент вилоятида 89 нафар, Бухоро вилоятида 29 нафар, Самарқанд вилоятида 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 11 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Сурхондарё вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 57 704 (+374) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 2 570 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. |
10.10.2020 23:34
Бугун юртимизда 374 нафар бемор коронавирусдан соғайди
