Францияда икки енгил самолёт тўқнашуви натижасида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Nouvelle Republique нашри хабар бермоқда. Ушбу мудҳиш ҳодиса Лош шаҳрида бўлди, тўқнашувдан сўнг самолётлардан бири шаҳар марказидан бир неча километр узоқликда жойлашган турар-жой биносининг тўсиғига урилиб, портлаши натижасида икки киши ҳалок бўлди. Иккинчи самолёт эса биринчисига қараганда юз метр узоқликда қулаган ва ушбу самолётдан қутқарувчилар яна учта жасадни топишган. Маълум бўлишича, воқеа жойига ҳозирда жами 50 га яқин ўт ўчирувчи ва 30 нафар полициячи жалб қилинган. |
11.10.2020 17:37
3567