ССВ хабар беришича, 11 октябрь куни мамлакатимизда 322 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 505 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Жиззах вилоятларида 365 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 098 нафар бемордан 58 069 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 524 нафар бемордан 322 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.







