АсосийJamiyat

Сирдарёда ОИТСга чалинганини беркитиб турмуш қурган аёл суд қилинди

'Сирдарёда ОИТСга чалинганини беркитиб турмуш қурган аёл суд қилинди'ning rasmi

Сирдарёлик Хасанова Феруза (исми-фамилияси ўзгартирилган) 2016 йилда ОИТС касаллигига дучор бўлади, шу оғир дардга чалинган бўлса ҳам оила қуришга қарор қилган.  

Ф.Хасанова ўзини ОИТС касаллигига чалинганлигини билсада, ушбу касалликни уйига келган совчилардан яшириб, турмуш қуришга розилик билдирди. 2020 йил 7 март куни Шамшиев Зуфарбек (исми-фамилияси ўзгартирилган) билан шаърий никоҳдан ўтиб, улар оила бўлиб яшадилар, оқибатда З.Шамшиев ОИТС касаллигини юқтириб олди.

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси Б.Мамадаминовнинг маълум қилишича, Суд ушбу жиноят ишини ҳар томонлама кўриб чиқиб, Ф.Хасановани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган.

Унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини ва энг асосийси жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб, Ф.Хасановага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

    Бошқа янгиликлар