АсосийJamiyat

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкентда ўпкани МСКТ қилиш нархлари нега ошиб бораётганига изоҳ берди

'Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкентда  ўпкани МСКТ қилиш нархлари нега ошиб бораётганига изоҳ берди'ning rasmi

Республикада, хусусан, пойтахт Тошкентда эпидемиологик вазият сабабли, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан шошилинч тиббиёт муассасаларидаги ўпканинг Мультиспирал компьютер тамографияси (МСКТ) нархлари ўрганилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати ёзмоқда.

Эпидемиологик вазият аҳоли ўртасида ўпканинг Мультиспирал компьютер томографиясига (МСКТ) бўлган эҳтиёжни ортишига олиб келди.

Тошкентдаги хусусий клиникалардаги МСКТ хизматига бўлган нархларнинг кўтарилиши натижаси ўлароқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг июл-август ойларида хусусий клиникалардан олинган маълумотларга асосланиб ўрганиш ўтказилди.

Дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида, қуйидаги маълумотлар аниқланди. Унга кўра, МСКТ хизматини пойтахт бўйлаб 18 та тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилган. Ушбу хизматнинг умумий қиймати 185 млрд.сўмни ташкил этган. Якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи бозорида устун мавқеи мавжудлиги аниқланмаган.

Олинган маълумотларга кўра хизмат нархи 195 мингдан 400 минг оралиғида белгиланган (кўрсаткич жадвали келтирилган).

Шунингдек, ўрганишлар орқали ушбу хизматнинг нархлари Республикадаги эпидемиологик вазиятга 90 мингдан 150 минг сўм оралиғида бўлганлиги аниқланган.

Тиббий муассасалардан олинган маълумотларга кўра, тақдим этилаётган хизмат нархларининг ўсишига МСКТ хизматларига бўлган талабнинг кескин ортиши, касалланганлар сони кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, шу сабабли кўплаб тиббиёт муассасалари 24 соатлик иш режимига ўтганлар, бу эса ускуналарга ортиқча юклама тушишига, уларни тез бузилишига, қайта тиклаш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни доимий равишда сотиб олишга тўғри келаётгани кўрсатилинган.

Тиббиёт муассасаларнинг 24 соатлик режимга ўтганлиги ортидан эса, муассаса ходимларига қўшимча ҳақ тўлашга олиб келган. Бу ҳам ўз навбатида хизмат нархларининг кўтарилишига таъсир кўрсатган.

Айрим тиббиёт муассасаларининг ҳисоб-китобларини ўрганиш натижалари МСКТ нархларининг ошиши хизматнинг ўзига хос хусусиятлари ва индивидуал ёндашувидан келиб чиққан ҳолда шаклланишининг тўғрилигини кўрсатди.

Республикадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Қўмита хусусий тиббиёт муассасаларини МСКТ хизмати учун нархларни асоссиз оширмаслигига кўрсатма берди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ги Қонуннинг 8-моддасига биноан, хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг товарларини (ишларини, хизматларини) бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёки шартнома асосида мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга.

Хусусий тиббиёт муассасаларининг РЎЙХАТИ

Хусусий тиббиёт муассасаларининг РЎЙХАТИ

 

Тиббийт муассасининг номиТелефонМанзилХизмат нархи, сўм
1«DIYOR MEDICAL CENTRE» клиникаси71 2525098
71 2525099
95 1455099
71 2527802

Тошкент шаҳри, Миробод тумани,
Афросиёб хиёбони, 12 Б

 

dmc14@inbox.ru

300 000
2«CITYMED» клиникаси71 2271202
71 2271206
71 2000034
71 2000038

Шайхонтоҳур тумани,
Фаробий кўч, 415

 

citymeduz2009@gmail.com

290 000
3«VITAMED MEDICAL» клиникаси78 1298181
78 1298282
1063
78 1290003

Яккасарой тумани,
Ш.Руставели кўчаси, 109А

 

info@vitamed.uz

320 000
4«AKFA MEDLINE» тиббиёт маркази1141
71 2033003

Олмазор тумани,
Кичик ҳалқа йўли, 5А

 

info@akfamedline.uz

295 000
5«CLINIC PRO» диагностика тиббиёт маркази71 2677050
78 1130201

Мирзо-Улуғбек тумани,
Мирзо Улугбека хиёбони, 30

 

clinic.pro@mail.ru

250 000
6«SHOX MED CENTER» клиникаси71 2525465
71 2020212

Миробод тумани,
Ойбек, 34

 

info@shox.hospital

250 000
7«DOKTOR-D» МЧЖ1057
71 2273032
71 2401640
71 2402038
71 2404516

Тошкент, Олмазор тумани,
Уста Олим кўчаси, 15

 

info@doctord.uz

350 000
8«MDS-SERVIS» МЧЖ1080
78 1400080

Тошкент, Яшнобод тумани,
Боткина кўчаси, 110, 3-корпус

 

info@mds.uz

400 000
9«PARENTS HOLIDAY» клиникаси712281042

Тоашкент, Олмазор тумани,
Янги Олмазор кўчаси, 51 уй

 

parents.holiday@mail.ru

195 000
10«OZODA SHIFO MED SERVIS» МЧЖ71 2513300
97 7613300
1143

Тошкент, Сергели тумани,
Сергели-8 мавзеси, 99

 

ozodashifomedservis@mail.ru

300 000
11«DIASON» МЧЖ71 248 04 04
71 248 18 18
71 248 11 00

Тошкент, Олмазор тумани,
Янги Олмазор кўчаси, 51 уй

 

info@diason.uz

195 000
12STAR MED CENTER
(«OMAD PLYUS» МЧЖ)
71 273 77 00

Тошкент, Чилонзор тумани, Чилонзор-6 мавзеси, 6\1 уй

 

info@starmed.uz

300 000
13«HOREV MEDICAL CENTER» клиникаси71 289 41 41

Тошкент, Яшнобод тумани,
Маҳтумқули кўчаси (олдинги Тараққиёт), 105

 

andromedhorev@mail.ru

14«DARMON SERVIS» диагностика клиникаси71 203 00 17

Тошкент, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 18/19 уй

 

darmonservis@mail.ru

15«ЗДОРОВАЯ СЕМЬЯ» тиббиёт маркази71 2717461
71 2071051
90 1780039
71 2714461
Тошкент, Чилонзор тумани, Мақсуд Шайх-Зода, 31 А.300 000
16«PRESTIGE HEALTH GROUP» клиникаси95 5120101
95 3420101
  Юнусобод тумани,
Чинобод кўчаси (олдинги А.Зокиров), 88
195 000
17«MEDION» тиббиёт маркази78 140 00 10Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 18400 000
18«Jacksoft MDS» тиббиёт маркази71 275 66 33Тошкент, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси (олдинги Х.Турсунқулов), 21 уй

    Бошқа янгиликлар