АсосийJamiyat

Қашқадарёда фуқаро 250 кишилик тўй қилди

'Қашқадарёда фуқаро 250 кишилик тўй қилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида тўй ўтказиш тартибини бузган 10 нафар фуқарога маъмурий баённома тузилди. Бу ҳақда “Дарё”га туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев хабар берди.

Дилшод Мирзаевга кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирларида 9 та хонадон эгаси тўйига 30 кишидан ортиқ меҳмон чақиргани, туман марказидаги тўйхона раҳбари эса тўйхонада ўтказилган тўйда белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда кўп меҳмон қатнашишига рухсат бергани маълум бўлган.

“Aниқланган ҳолатлар бўйича 10 нафар фуқарога карантин қоидаларини бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-модда 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ҳужжатлар судга юборилган”, — дейди Дилшод Мирзаев.

ИИБ масъули Мирзаевнинг қўшимча қилишича, туманнинг Оқиртма қишлоғидаги хонадон эгаси тўйига 250 нафар меҳмон чақиргани аниқланган.

    Бошқа янгиликлар