АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг энг номдор хирурги вафот этди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими, Андижон вилояти, шунингдек водийнинг соғлиқни сақлаш ти...

'Ўзбекистоннинг энг номдор хирурги вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими, Андижон вилояти, шунингдек водийнинг соғлиқни сақлаш тизими катта жудоликка учради, ҳаммамиз таниган-билган буюк хирург Фозил Нишонов  вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўн минглаб шифокорларнинг устози, ўн минглаб талабаларнинг меҳрибон ўқитувчиси, миллионлаб беморларнинг нажоткор фариштаси Фозилжон Нишонович Нишоновнинг орамизда бугун йўқлиги қалбларимизни ларзага келтирмоқда.   

Фозил Нишонович фидойи ва заҳматкаш инсон эди, ўзининг бор куч-қудратини Андижонда соғлиқни сақлаш тизимини, шунингдек хирургияни тараққий этишига ва юксалишига сарфлаган, ўзининг илми, салоҳияти, кенг тафаккури, софдил, пок қалби билан барча тиббиёт ходимларининг юрагидан алоҳида жой эгаллаган холда хамкасбларининг алохида бетакрор хурматига сазовор бўлган ажойиб тиббиёт ходими эди.

Фозилжон Нишонов 01.12.1949 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган,

1971-1973 йй. - Андижон бирлашган болалар шифохонаси навбатчи тиббий оғаси

1973-1975 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти госпитал жарроҳлик кафедраси клиник ординатори

1975-1978 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти жарроҳлик мутахассислиги бўйича аспиранти

1978-1980 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти 1-госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти

1980-1983 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти умумий жарроҳлик кафедраси ассистенти

1983-1990 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти 2-жарроҳлик касалликлари кафедраси доценти

1990-1993 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти факультет жарроҳлик кафедраси профессори

1993-2015 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти 6-7- курс жарроҳлик касалликлари,

анестезиология реаниматология, тез тиббий ёрдам ва урология кафедраси мудири, профессор

2015-2016 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти хирургия, урология ва анестезиология-

реаниматология кафедраси профессори

2016-2017 йй. - Андижон давлат тиббиёт институти жарроҳлик ва урология кафедраси профессори

2017 й.-ҳ.в.    - Андижон давлат тиббиёт институти жарроҳлик ва урология кафедраси мудири

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Андижон Вилоят Хокими, Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг барча тиббиёт ходимлари,

Андижон Давлат Тиббиёт институти жамоаси, Андижон Давлат Тиббиёт институти Клиникалари жамоаси, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятининг барча хирурглари марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изхор этадилар.

Фозил Нишоновичнинг 4 та фарзанди соғлиқни сақлаш тизимида ота изидан бориб, 3 нафар фарзанди - тиббиёт ходими, 1 нафар фарзанди тиббиёт институтида иқтисод соҳаси хизматчиси бўлиб, халқ хизматида фаолият юритмоқда.

 


 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.