Навоий шаҳрининг Пушкин кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.К. ўзига тегишли, ҳисобида 450 минг сўм пул маблағи бўлган шахсий пластик картасини йўқотиб қўйди. У дарҳол шаҳар ИИОФМБга ариза орқали мурожаат қилди.
Навоий шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари натижаларидан хабар топган жабрланувчининг капалаги учиб кетди. Негаки, ўғирликка қўл урган деб гумон қилинаётган шахс ўзининг “Боғишамол” МФЙда яшовчи қизи Н.М. бўлиб чиқди. Қиз отасининг яшаш хонадонига меҳмондорчилик баҳонасида борган-у, пластик картасини яширин равишда олиб кетган экан. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Н.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.






