Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1237 тага етди

ИҚТИСОДИЁТ 12.10.2020, 13:31
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1237 тага етди

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони 1237 тани ташкил этди.  

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикамизда рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 11,9 мингтани ташкил этиб, улардан 11,3 мингтаси фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 мингтага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

🇨🇳 Хитой – 1757 та  

🇹🇷 Туркия – 1464 та

🇰🇷 Корея – 863 та

🇺🇸 АҚШ – 276 та

🇩🇪 Германия – 193 та  

 Бошқалар – 6776 та

Маълумот ўрнида, янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:

 Савдо – 371 та

 Саноат – 343 та  

Қурилиш – 135 та

 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 94 та

 Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 53 та

 Ахборот ва алоқа – 42 та

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1