АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева журналистларни касб байрами билан табриклади

Президент Администрацияси раҳбари ўз табригида сўнгги йилларда Ўзбекистон медиа соҳаси профессионал жиҳатдан сезиларли даражада ривожланганини билдирди.

'Саида Мирзиёева журналистларни касб байрами билан табриклади'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистларни табриклади.

У ўз табригида сўнгги йилларда Ўзбекистон медиа соҳаси профессионал жиҳатдан сезиларли даражада ривожланганини, долзарб муаммолар очиқ муҳокама қилинаётгани ва журналистлар сўзи давлат идоралари қарорларига тобора кучли таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Президент Администрацияси раҳбари “Мен ҳар бирингизни эшитаман”, деди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева журналистларнинг қатъияти, ҳалоллиги ва фидойилиги жамиятдаги ижобий ўзгаришларга хизмат қилаётганини қайд этиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва касбий фаолиятида муваффақият тилади.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева журналистларни касб байрами билан табриклади - Darakchi.uz