АсосийСПОРТ

Ўзбекистоннинг Конго ДРга мағлуб бўлишига афсун сабабми?

Ижтимоий тармоқларда баҳсларга сабаб бўлган видео тарқалди.

'Ўзбекистоннинг Конго ДРга мағлуб бўлишига афсун сабабми?'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Конго Демократик Республикасига қарши учрашувдаги мағлубиятидан сўнг ижтимоий тармоқларда турли муҳокамалар авж олди.

Хусусан, айрим фойдаланувчилар Конго Демократик Республикаси вакиллари томонидан ўйин олдидан амалга оширилгани айтилган ғайриоддий маросим акс этган видеоларни кенг тарқатмоқда. Улар мазкур ҳолатни учрашув натижаси билан боғлашга уринмоқда.

Бироқ ҳозирча бу каби даъволарни тасдиқлайдиган ҳеч қандай расмий маълумот ёки ишончли далил мавжуд эмас. Шу боис ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби тахминларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Конго Демократик Республикасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистоннинг Конго ДРга мағлуб бўлишига афсун сабабми? - Darakchi.uz