АсосийСИËСАТ

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

Гурбангули Бердимуҳамедов эса ўз навбатида Президент Шавкат Мирзиёевга Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.

'Мирзиёев ва Бердимуҳамедов стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни муносабати билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Гурбангули Бердимуҳамедов эса ўз навбатида Президент Шавкат Мирзиёевга Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолатини юқори баҳолаб, ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини тасдиқлади.

Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Саноат, энергетика, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Шовот – Тошовуз” чегараолди савдо зонаси самарали фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудлараро ҳамкорлик, ишбилармонлар ўртасидаги алоқалар ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбатда Ашхобод шаҳрида яқинда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ҳамда Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари якунлари ҳам юқори баҳоланди.

Томонлар жорий йил октябрь ойида Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон етакчиларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш, шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни мувофиқлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Бошқа янгиликлар