АсосийЖАМИЯТ

Навоийда автомашинада яширилган сирли "юк" божхоначилар томонидан фош этилди

Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борил...

'Навоийда автомашинада яширилган сирли "юк" божхоначилар томонидан фош этилди'ning rasmi

Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилишига қарамай айрим "тадбиркорлар" бундай қалтис ишларини давом эттиришмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н. бошқарувидаги “Нyundai porter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. 

Навоий вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, автоулов юкхонасида фуқаро З.Д. томонидан олиб кетилаётган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 75 миллион сўмлик 49 дона телевизорлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар