АсосийDunyo

Данияда коронавирус сабаб қундузлар оммавий қириб ташланмоқда

'Данияда коронавирус сабаб қундузлар оммавий қириб ташланмоқда'ning rasmi

Дания ветеринария хизматлари қундузларни оммавий қирғин қилишни бошлади. Бунинг сабаби қундузда коронавирус белгилари топилганлиги билан изоҳланмоқда. Бу ҳақда geo_siyosat  телеграм канали euronewsга таяниб хабар берди. 

Гап икки ярим миллион ҳайвон ҳақида кетмоқда. Инфекция камида 63 та мўйна фермасида топилган. У ердаги нафақат ҳайвонлар, балки «қизил» ҳудуддан саккиз километр радиусда ушланган қундузлар ҳам йўқ қилинади.

Мутахассислар ҳайвонларнинг коронавирус билан қандай касалланганлигини ва штамм одамга юқишини ўрганмоқда. Мавсумий ходимлар ёлланаётган пайтда инфекция хўжаликка юқиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Дания дунёдаги энг йирик мўйна экспорт қилувчилардан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар