АсосийJamiyat

Эртага Жаслиқгача борадиган қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

'Эртага Жаслиқгача борадиган қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудидаги Жаслиқ бекатигача борадиган йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил октябрь ойида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабар берди.

484 -сонли ушбу йўловчи поезди 2020 йил 15, 19, 22, 25, 29 ва 30 октябрь кунлари Тошкент марказий вокзалидан соат 23:20 да жўнайди. Мазкур поезд ҳаракати давомида Самарқанд, Бухоро, Мискен, Қўнғирот вокзаллари орқали ўтиб Жаслик бекатигача боради. 

Йўловчилар чипталарни электрон шаклда ҳам сотиб олишлари мумкинлиги айтилмоқда.

 Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар