АсосийJamiyat

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси ўринбосари 39 ёшида вафот этди

'«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси ўринбосари 39 ёшида вафот этди'ning rasmi

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев бугун, 14 октябрь куни оғир хасталикдан 39 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда уюшма Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Улуғбек Абраев 1980 йил 26 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида таваллуд топган. 2003 йил Тошкент молия институтини магистратура (кундузги) йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази Пул муомаласини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлимида бошлаган. 2004-2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилди. 2019 йилда АТ «Пойтахтбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлади. 2019 йилдан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар