1

Навоийда “odnoklassniki.ru”да диний-экстремистик материалларни тарқатган 26 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 15.10.2020, 12:58
Навоийда “odnoklassniki.ru”да диний-экстремистик материалларни тарқатган 26 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

“odnoklassniki.ru”да диний-экстремистик материалларни виртуал дўстларига тарқатиб келган1994 йилда туғилган Л.С. (исм-фамилияси ўзгартирилган)га нисбатан 2020 йил 12 октябр куни Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят Учқудуқ туман суди биносида жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят Учқудуқ туман судининг раиси А.Қурбонов хабар қилди...

Судланувчи Л.С. 2013 йилда “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғида ўз исм-фамилия ва шарифи билан профил очган. Мазкур профил орқали виртуал дўстлари билан суҳбатлашиб, юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ва мотрудийлик ақидасига зид бўлган ва аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган диний-экстремистик материаллар – турли хилдаги видео ва аудиоларга “Klass” белгисини босиш орқали виртуал дўстларига тарқатиб келган. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита экспертизасининг экспертиза хулосасига кўра:

Видеофайлда халқаро террористик ташкилотнинг етакчиларидан бирининг жиҳод ҳақидаги фикрлари ўрин олган маъруза бўлган. Шунингдек, бир нечта видеофайлларда инсон бир вақтнинг ўзида ҳам мусулмон, ҳам демократ бўла олмаслиги, инсон ёки демократ, ёки мусулмон бўлиши, демократ хурриятни даъво қилсада, ислом аҳлига ўз ҳайтларини шариат асосига қурилишига йўл қўймаслиги, мусулмонга ҳаётини ўз юртида шариат асосида қуришга йўл берилмаса, ҳижрат қилиш кераклиги ҳақида ёзилган турли маърузалар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлган. Ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган. 

                “Диний-экстремистик материалларни Ўзбекистонда тақиқланганлигини  билмаганим                                                                                  учун виртуал дўстларимга тарқатганман”

Судланувчи суд мажлисида айбига иқрорлик билдирди...

— 2013 йилдан буён “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғидан фойдаланиб келаман. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита экспертизасининг экспертиза хулосасида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган диний-экстремистик материалларни кўриб, “Klass” босганман. Ушбу материаллар Ўзбекистон Республикасида тақиқланганлигини билмаганман. Бу тақиқланган материаллар менга ким томонидан юборилганини ҳам билмайман. У диний амалларни бажармаганман. Диний-экстремистик, халқаро террористик ташкилотлар тўғрисида маълумотга эгаман, бу тўғрисида ОАВларида кўрганман, эшитганман. Ушбу диний-экстремистик материалларни Ўзбекистон Республикасида тақиқланганлигини билмаганим учун “Klass” босиб, виртуал дўстларимга тарқатиб юборганман. Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман.

Судланувчи Жиноят кодекси 2441-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

                                                                                                                                         С.АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1