1

Шавкат Мирзиёевга Темурбеклар мактабига болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди

СИЁСАТ 16.10.2020, 22:06
Шавкат Мирзиёевга Темурбеклар мактабига болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди

Аввал хабар қилинганидек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мактаб учун ўқув корпуси, ётоқхона, ошхона барпо этилмоқда, академиянинг мавжуд бинолари реконструкция қилинмоқда. Мажмуада, шунингдек, жисмоний-ҳарбий машғулотлар майдони, стадион, автодром, плац ва бошқа объектлар бўлади.

Темурбеклар мактаби тарих фани ва хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, унда 200 нафар ёш сабоқ олади.

Шу ерда мазкур таълим масканига болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1