ЖССТ коронавирусга қарши ягона самарали воситани эълон қилди. Бу ҳақда "Koronavirus Info" хабар берди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат дексаметазон COVID-19нинг оғир шаклида ўз самарадорлигини кўрсатмоқда. ЖССТ бош директори дорилар самарадорлигини кенг қамровли ўрганиш натижасида ташкилот гидроксихлорохинни синашни тўхтатиш зарур деган хулосага келганини эслатиб қўйди. Кейин эса беморлар энди лопинавир ва ритонавир олмаслигини маълум қилди.
|
17.10.2020 19:27
ЖССТ коронавирусга қарши ягона самарали воситани эълон қилди
