Россиялик репер, бастакор ва блогер Алишер Моргенштерн ўзининг инстаграм саҳифасида танлов ўтказди. Танловга бир қатор совғалар билан бирга Mersedes-Benz русумли ўз автомобилини ҳам қўйди. Бухоролик обуначи танлов якунида ғолиб бўлди.
Моргенштерн ўз саҳифасида ўзбекистонлик ғолибни табриклаб, автомобилни шахсан топшириш учун Ўзбекистонга боришини эълон қилди.
Лекин бироздан сўнг у Ўзбекистонга олиб кириладиган автомобиль учун бож тўлови нархини эшитиб ҳайрон қолганини билдирган. “Бож тўлови автомобиль нархи билан деярли бир хил экан!”, дейди у.