АсосийDunyo

АҚШда 52 ёшли аёл жиноятчи қатл қилинади

'АҚШда 52 ёшли аёл жиноятчи қатл қилинади'ning rasmi

АҚШда ҳомиладор аёлни ўлдиришда ва унинг боласини ўғирлашда айбдор деб топилган 52 ёшли Лиза Монтгомери қатл этилади. Бу ҳақда Meduza хабарига таяниб дарё ёзмоқда.

Маълум қилинишича, 2004 йилда Монтгомери кучук сотиб олиш баҳонасида Миссури штати фуқароси Бобби Жо Стиннетт уйига ташриф буюради. Уйга кирган Монтгомери Стиннеттни бўғиб ўлдиради ва унинг қорнини кесиб, боласини ўғирлаб кетади.

Монтгомери жиноятда айбини тан олди. Судда жиноятчининг адвокатлари унда галлюцинация ва ёлғон ҳомиладорлик синдроми (псевдоциез) борлигини таъкидлади.

Монтгомери 2007 йилда ўлимга олиб келган одам ўғирлаш учун ўлимга маҳкум этилган. Аёл Индиана штати Терре-Хот шаҳридаги қамоқхонада махсус инъекция ёрдамида қатл этилади. Қатл 8 декабрга режалаштирилган.

Монтгомерининг қилмиши федерал даражадаги жиноят ҳисобланади. Бундай жиноятлар учун жазо тайинлаш мамлакат федерал ҳокимияти ваколатига киради.

    Бошқа янгиликлар