АсосийJinoyat

Сурхондарёда фуқарони ўқишга киритиб қўяман деб, олган пулларини "ҳазм" қилган фирибгарга жиноий иш очилди

'Сурхондарёда фуқарони ўқишга киритиб қўяман деб, олган пулларини "ҳазм" қилган фирибгарга жиноий иш очилди'ning rasmi

Бу мавзу бўйича қанча огоҳлантирилмасин, одамлар ҳали-ҳамон ўқишга киритиб қўяман деб алдаб, чўнтагини қаппайтираётган фирибгарларнинг ёлғонига ишонаётгани ажабланарли.  

Шўрчилик Отабек (исми ўзгартирилган) билан ҳам шундай ҳолат юз берди. У туманнинг Ялти маҳалласида яшовчи таниши М.Х.нинг Тошкентдаги бир фирма орқали Жанубий Кореядаги университетлардан бирига ўқишга киритиб қўяман, деган ваъдасига ишонади. Ўртада келишув бўлади. Ва М.Х. 3700 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Қўлинг билан бериб, оёғинг билан оласан, деган гап бор гапда. Бу Отабекнинг бошидан ўтди. Ахийри, пулини ололмагач, у туман ИИБга мурожаат қилди. Ўқишга киргизмоқчи бўлган “шоввоз”га эса жиноий иш қўзғатилди

    Бошқа янгиликлар