17 октябрь куни соат 21:45да Мирзаобод тумани, "М.Улуғбек" МФЙ ҳудудида "Гулистон-Янгиер" йўналишида Боёвут тумани, "Анорзор" МФЙда яшовчи 27 ёшли А.Т. "Каптива" автомашинасини бошқариб бориб йўналишига белгиланган тартибда тўлиқ қайрилиб олган фуқаро Бекобод шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.Э. бошқарувида бўлган Ширин шаҳар “Шахзод Авазбек Сервис” МЧЖ га тегишли "Ноwo" "цементовози"нинг орқа қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада "Каптива" автомашинаси ҳайдовчиси 27 ёшли А.С. ва 24 ёшли йўловчиси Ш.Х. “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, қўшма жароҳат” ташхиси билан Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






