1

Наманганлик фирибгар тошкентлик танишини алдаб, 2та "Спарк"ини 500 АҚШ долларига сотиб олди

ЖИНОЯТ 19.10.2020, 17:52
Наманганлик фирибгар тошкентлик танишини алдаб, 2та "Спарк"ини 500 АҚШ долларига сотиб олди

Шу йил 10 октябрь куни, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро  ИИБ ходимларига мурожаат қилиб, 2020 йил январь ойида Наманган шаҳрида яшовчи таниши унинг ишончига кириб, 2 дона Спарк русумли автомашиналарни 26.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 500 АҚШ долларини бериб, қолганини бермай юрганлигидан арз қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Унинг айтишича, наманганлик таниши қолган пулларини ҳар ойда 350 АҚШ долларидан 3 йил давомида беришини айтган. Аммо автомашиналарни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни бермаётганлиги учун, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1