Яқин уч кун ичида сайёрамиз атрофидан 20 дан ортиқ астероид учиб ўтади дея ёзмоқда ЎзА. НАСА бўлимларидан бирининг сайтида шу бир неча кун мобайнида Ер яқинидан 20 дан зиёд осмон жисми учиб ўтиши тўғрисидаги маълумот тарқалди. Россиялик олимлар бу хабарнинг ҳайратланарли жойи йўқ, демоқда. 19 октябрда катталиги бир ярим метрдан 46 метргача келадиган 6 та астероид ер курраси атрофида – тахминан 150 минг километр (Ойгача бўлган масофанинг ярми) жойда ҳаракатланиши кутилмоқда. Сешанба куни эса Ер атрофидан катталиги 7 метрдан 73 метргача бўлган яна 10 та астероид учиб ўтади. 21 октябрь яна олтита осмон жисмиининг Ерга яқинлашиши қайд этилган. Россия фанлар академияси астрономия институти олимлари таъкидлашича, бу воқеаларнинг ҳеч қандай ҳайратланарли ёки хавотирли жиҳати йуқ, чунки бу астероидлар курраи заминга бирор хавф туғдирмайди. |
19.10.2020 22:09
Яқин уч кун ичида сайёрамиз атрофидан 20 дан ортиқ астероид учиб ўтади
