Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 2020 йил 19 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 607 (+84) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Тошкент вилоятида, 28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар; Андижон вилоятида 12 нафар; Бухоро вилоятида 18 нафар; Жиззах вилоятида 11 нафар; Навоий вилоятида 6 нафар; Наманган вилоятида 14 нафар; Самарқанд вилоятида 17 нафар; Сирдарё вилоятида 9 нафар; Фарғона вилоятида 21 нафар; Хоразм вилоятида 9 нафар; Тошкент вилоятида 70 нафар; Тошкент шаҳрида 121 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 60 717 (+316) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 359 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






