2020 йил 20 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 831 (+94) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
- Андижон вилоятида 12 нафар,
- Жиззах вилоятида 13 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 16 нафар,
- Самарқанд вилоятида 13 нафар,
- Сирдарё вилоятида 14 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
- Фарғона вилоятида 7 нафар,
- Хоразм вилоятида 4 нафар,
- Тошкент шаҳрида 75 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 60 910 нафар (+193) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 387 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.