1

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари мулоқот қилдилар

СИЁСАТ 20.10.2020, 19:43
Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 20 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1