АсосийJamiyat

Пневмонияда банка ва хантал (горчичник)ни қўллаш самара берадими?

'Пневмонияда банка ва хантал (горчичник)ни қўллаш самара берадими?'ning rasmi

Пневмонияда банка ва хантал (горчичник)ни қўлласа бўладими? Самараси борми? Бу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

 Аслида пневмонияда банка ва хантал (горчичник)ни қўллаш тавсия этилади. Бироқ бугунги кунда коронавирус инфекцияси келтириб чиқараётган пневмония, яъни, зотилжам касаллигида бунга ҳожат йўқ. 

Банка ва хантал бактерияли ва замбуруғлар чақирган пневмонияларда, ўпка ҳамда бронхларда катта миқдорда балғамлар пайдо бўлганда, уни парчалаш ҳамда ташқарига чиқаришда ёрдам бериш учун физиотераптик муолажа сифатида тавсия этилган. Қолаверса, у фақатгина касалликни тузалиш жараёнида қўлланилади.

 Бироқ бугунги коронавирус касаллигида йўталлар асосан қуруқ ва балғамсиз йўтал кузатиляпти. Коронавирус инфекциясида ҳеч қандай банка ва ханталлар ва ҳаттоки ингаляциялар ҳам тавсия этилмайди. Имкон қадар бундай терапиялардан сақланган маъқул. Бундай муолажалар қуруқ йўтални янада кучайтириб юбориши мумкин. 

Бошқа янгиликлар