1

ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилишига Ўзбекистон раислик қилди

СИЁСАТ 20.10.2020, 21:48
Теглар: Ўзбекистон, ШҲТ, Бош прокурор
ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилишига Ўзбекистон раислик қилди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилишига Ўзбекистон раислик қилди.Бу ҳақда Бош прократура хабар берди.

Бугун видеоконференцалоқа орқали Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Бош прокурорларининг ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислик қилди.

Тадбирда қайд этилганидек, ШҲТ умумий манфаатларни ҳимоя қилишнинг самарали тизимидир. Яхши қўшничилик ва дўстликни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда бу нуфузли тузилма муҳим роль ўйнамоқда.

ШҲТ ташкил этилганидан буён унинг аъзо давлатлари ўртасида ўзаро ҳурмат ва тушуниш, юқори даражадаги ишонч ва биргаликда қарорлар қабул қилиш руҳи шаклланди.

Аср таҳдиди – коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши курашда Ташкилотга аъзо давлатларнинг бирдамлиги ва ўзаро қўллаб-қувватлашининг юқори даражаси "Шанхай руҳи" намоён бўлишининг ёрқин намунасидир.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг саммитларида жиноятчиликка қарши курашда, шу жумладан, Ташкилот аъзолари ва кузатувчилар ҳамда мулоқот шериклари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш орқали саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланган.

Шу нуқтаи назардан, кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича шерикларнинг Бош прокуратуралари вакилларининг мазкур анжумандаги иштироки ШҲТ доирасида ҳуқуқий соҳада идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик умумий мақсадга эришиш, яъни, ШҲТ маконида қонун устуворлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг муҳим омилидир.

Давримизнинг иллатларидан бўлган коррупцияга қарши кураш доимий равишда дунё ҳамжамияти, шу жумладан ШҲТ давлатлари учун долзарб масала эканлиги инобатга олиниб, тадбирда коррупцияга қарши курашнинг самарали механизмлари муҳокама қилинди, ўзаро тажриба алмашилди.

Ушбу соҳадаги мавжуд муаммолар конструктив равишда муҳокама қилиниб, уларнинг ечими бўйича ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган устувор чора-тадбирлар белгиланди.

Мажлис иштирокчилари якдиллик билан қайд этганидек, Бош прокуратураларнинг кенг кўламли масалалар бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари халқаро майдонда ШҲТнинг обрўсини ва глобал мавқеини янада оширишга ҳам хизмат қилади.

Зотан, дунё аҳолисининг ярмидан кўпини бирлаштирган ШҲТнинг минтақавий ва глобал сиёсатни шакллантиришнинг механизми сифатида Евроосиё қитъасининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлашдаги ўрни мустаҳкамланиб бормоқда.

Йиғилиш якуни бўйича кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг ўн тўққизинчи мажлисини 2021 йилда Ҳиндистон Республикасида ўтказиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.

ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг ўн саккизинчи мажлиси тўлиқ ўзаро англашув руҳи ва дўстона муҳитда, юқори даражада мазмунли ўтди.

Мажлисда аъзо давлатларнинг Бош прокуратуралари вакиллари, кузатувчилар ва ШҲТ мулоқоти доирасида шериклар, шунингдек халқаро ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Шунингдек, ШҲТ Бош котиби Владимир Норов, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Джумахон Гиёсов ва Прокурорлар халқаро ассоциацияси президенти Чхоль-Кю Хванлар иштирокчиларни қутлади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
"Ўзбекистоннинг янги қарашлари туфайли ШҲТ ривожланиш ташкилотига айланмоқда"

29.09.2022, 12:27

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкентда ШҲТнинг Самарқанд саммити якунларига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади.Саммитда Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1