1

"Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлади”. Ёлғон хабар эгаси Наманганда аниқланди

ЖИНОЯТ 21.10.2020, 14:27
"Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлади”. Ёлғон хабар эгаси Наманганда аниқланди

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 17:32 да ички ишлар идораларига мурожаат келиб тушди. Маълум бўлишича, шу куни номаълум шахс уяли алоқа рақамидан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Боғ кўчасида жойлашган “Uztelecom” алоқа компанияси операторига қўнғироқ қилиб, рус тилида “Эртадан кейин Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлади” деганча алоқани якунлаган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида номаълум шахс қўнғироқ қилиб чиққан телефон рақами Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ж. Н.нинг номига расмийлаштирилганлиги, лекин у ушбу рақамдан фойдаланмаслиги маълум бўлди. Ундан тоғаси, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган А. Д. фойдаланиши аниқланди. Айнан у ушбу қўнғироқни амалга оширганлиги маълум бўлган.

Postda.uz хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, А. Д.нинг нима мақсадда бундай қилганлигига ойдинлик киритилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1