АсосийJamiyat

"Арзонлаштирилган гўштга "мабундоо" суяк қўшиб беришади". "O'zbekiston24" жонли эфирида кутилмаган ҳолат бўлди (видео)

'"Арзонлаштирилган гўштга "мабундоо" суяк қўшиб беришади". "O'zbekiston24" жонли эфирида кутилмаган ҳолат бўлди (видео)'ning rasmi

"O'zbekiston24" телеканали мухбирининг Юнусобод деҳқон бозоридан тайёрлаган репортажи жонли эфирга узатилаётган бир пайтда кутилмаган ҳолат бўлди. 

Кўрсатув жонли эфирга узатилётган пайтда тошкентлик бир аёл журналистдан ҳақиқатни кўрсатишини талаб қилади. У кўрсатувга олинаётганидек гўшт сотилмаслигини, арзонлаштирилган гўштга "мабундоо" суяк қўшиб беришини айтиб, норозилик билдирган.  Ва бу бевосита жонли эфирда кетган. 

Журналист фуқарони бу эътирозига ҳеч қандай эътибор қаратмай, "Даладан дастурхонга" тамойили асосидаги бошқа расталарни намойиш этишда давом этади. 

Айни пайтда ушбу лавҳа ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар