1

Тошкентда фуқарони алдаб, бир йўла 74 минг АҚШ долларини "ухлатган" фирибгарга жиноий иш очилди

ЖИНОЯТ 23.10.2020, 12:22
Тошкентда фуқарони алдаб, бир йўла 74 минг АҚШ долларини "ухлатган" фирибгарга жиноий иш очилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида фуқарони алдаб 74 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура "Даракчи"га хабар берди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Я. фуқаро С.Э.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “E-ijro” электрон аукцион савдоларидан ҳар-хил русумдаги автомашиналарни харид қилиб бериш эвазига, 74 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Я.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси  

4-қисми 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1